Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистондан топилди

Қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистондан топилди

Фото: Sputnik

Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон. Кучли сув оқими чегарачини 11 км масофага Ўзбекистон ҳудудига олиб кетди.

Қидирув ишлари 10 кундан ортиқ олиб борилди. 19 июль куни ҳарбий хизматчи Чотқолдаги Оқ-булоқ дарёсига тушиб кетди.

Қирғизистон чегара хизмати ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ёрдам сўради. Чунки бу дарё Ўзбекистон томон боради. Шу билан бирга қидирув ишлари Қирғизистон ҳудудида ҳам олиб борилди.

Кучли сув оқими чегарачининг жасадини 11 км масофага олиб кетган ва Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари жасадни топишди. Бугун жасад Қирғизистонга олиб борилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг