Қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юбормоқчи бўлган икки нафар шахс 5 йилдан қамалди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомт қилувчи 1993 йилда туғилган шахс қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юбормоқчи бўлганида қўлга олинди.
Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомт қилувчи 1993 йилда туғилган шахс хорижда яшовчи фуқаро билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юборишни режа қилишган.
Буни амалга ошириши учун чет элда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.
Қизлар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатлари расмийлаштирилиб, электрон шаклда юборилади. Уларга хориждаги фаолиятлари бўйича тушунчалар берилиб, аэропортда фойдаланишлари учун қалбаки ПЦР тест маълумотлари тайёрланади.
Тошкент халқаро аэропортида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада, улар Жиноят Кодексининг 25,135- ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter