Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўпол амалдор ҳатто Европада ҳам бор, бироқ...(видео)

Қўпол амалдор ҳатто Европада ҳам бор, бироқ...(видео)

Скриншот

Марк Филд — шунчаки амалдор эмас, дипломат, кимсан Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари! Аммо унинг Лондон лорд-мэри резиденциясида уюштирилган расмий кечки овқат пайти «Greenpeace» (яшиллар ҳаракати) фаоли бўлмиш қизга қилган қўполлиги на амалдорга ярашади, на дипломатияга тўғри келади.

Қиз ҳам беайб эмас — чақирилмаган жойда пишириб қўйибдими! Аммо у ва шериклари банкетлар залига шахсий масалада эмас, глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашиш кераклигини эслатиб қўйиш учун яширинча кириб олишганди.

Видеодан кўриниб турибдики, Филд дипломатдан кўра махсус хизматлар ходимини кўпроқ эсга солади.

Шундан сўнг Филдга нисбатан дарҳол хизмат суриштируви бошланган. Дипломат (?) қилиғи учун кейин кечирим сўрагани айтилади, бироқ бу пайтга келиб у лавозимидан четлатиб бўлинганди.

Таъкидлаш керакки, «яшиллар»га ҳам осонмас. Мана, масалан, бир йил аввал президент Трампнинг тепасидан учиб ўтган парапланерчи-эколог қўлга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг