Қўйлиқ бекатида номаълум шахс ўзини поезд тагига ташлади
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлагани сабабли «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган.
Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилди.
«Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter