Раҳбар ходимининг жағини уриб синдирди
Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдирган. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.
Жабрланган ходимнинг онасининг айтишича, раҳбар ва ходим ўртасида иш юзасидан тортишув юзага келган. Раҳбар кутилмаганда ходимининг жағ қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
«Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? У ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига, уриб, жағини синдиряпти. Ўғлимнинг жағини тикдик. Ҳозир оғзини очолмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз», — дейди она.
Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ҳолатни изоҳлашни истамаган.
Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Улуғбек Султоновнинг айтишича, йиғилиш вақтида раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурматсизлик бўлган. Йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган, шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумоти йўқ.
Вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter