Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда аянчли ЙТҲ: 3 қурбон, 2 нафари ЙПХ ходими

Самарқандда аянчли ЙТҲ: 3 қурбон, 2 нафари ЙПХ ходими

23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласи ҳудудида Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган «Некcия-2» машинаси йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.П.нинг «Малибу» автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Некcия-2»даги М.Хурсандов, йўловчилар — Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.

«Некcия-2» автомашинасининг қолган йўловчилари ҳамда «Малибу» ҳайдовчиси ва йўловчилари тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг