Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда МЧЖ раҳбари 100 минг доллар пора олаётганда ушланди

Самарқандда МЧЖ раҳбари 100 минг доллар пора олаётганда ушланди

Фото: Xabar.uz

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, Нуробод туманида яшовчи, МЧЖ раҳбари, 1994 й.т. «Қ.З.» жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, сўралган пулнинг 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг