Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда маст эркакни тепган йигит ИИБ томонидан ушланди

Самарқандда маст эркакни тепган йигит ИИБ томонидан ушланди

Аввалроқ, Самарқандда ёш йигит маст эркакни тепгани видеолавҳаси тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Воқеа 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган. 2007 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.А. маҳалладоши Б.Ҳамидов кўчасида келаётган 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб ҳодиса жойини тарк этган.

Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 2006 йилда туғилган Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳолат юзасидан Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида ҳам муҳокама этилди.

ИИБнинг аниқлик киритишича, Ў.А спорт билан шуғулланиб келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилганидек, йигит ТикТок ёки тармоқ фаоли эмас.

Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг