Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Нексия» ва «Дамас» тўқнашувидан икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда «Нексия» ва «Дамас» тўқнашувидан икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Шу йил 7 июнь куни соат 19:30ларда Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ-Ургут» йўлининг 3-км.да мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва Тойлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ.нинг бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этади. Тўқнашувдан «Дамас» автомашинаси йўл четидаги ариқга тушиб кетган.

Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари касалхонага олиб кетилаётган вақтларида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг