Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда йўловчилар ўчиб қолган трамвайни итаришга мажбур бўлди

Самарқандда йўловчилар ўчиб қолган трамвайни итаришга мажбур бўлди

Скриншот

Самарқандда трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб кетилаётгани бўйича видеоролик тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу ҳодиса юзасидан тушунтириш бериб ўтди. 

«Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўли кўчасида электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида кўчада ҳаракатланиб келаётган трамвай вагони ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Юзага келган вазиятни олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун чорраҳадан вагонни олишга ёрдамлашган. 2 соат вақт оралиғида электр токидаги узилиш ҳолати тузатилган ва 1012- сонли вагон иш фаолиятини давом этирган»,—дейилади муносабатда.

Бу вақт оралиғида ҳеч қандай нохуш ҳолатлар кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг