Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон шахматчилари Арманистонни мағлуб этиб, етакчиликни сақлаб қолди

Ўзбекистон шахматчилари Арманистонни мағлуб этиб, етакчиликни сақлаб қолди

Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 10-тури Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев ва Муҳиддин Мадаминов иштирок этган Ўзбекистон-1 жамоаси Арманистонни мағлуб этди.

Абдусатторов, Синдаров ва Мадаминов ўз рақибларидан устун келди. Шу тариқа, Ўзбекистон-1 жамоаси 18 очко билан мусобақада етакчиликни сақлаб қолди.

Ўзбекистон-2 жамоаси Ҳиндистонга имкониятни бой берди. Ўзбекистон-3 эса Исроилга қарши кескин баҳсда кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Хотин-қизлар ўртасидаги 10-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Перу вакилларини йирик ҳисобда мағлуб этди.

27 сентябр куни Олимпиаданинг сўнгги — 11-тур баҳслари ўтказилади. Унинг якунларига кўра, ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг