Самарқандда яширин арақфурушлар фош қилинди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомат қилувчи У.И. яқин қариндошлари ва танишларидан иборат жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимликлар маҳсулотларини тайёрлаш, қадоқлаш яширин цехини ташкил қилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушбу ҳолат фош қилинган. Аниқланишича, яширин цехда 36 хил турдаги 1068 шиша идишга қадоқланган тайёр ароқ ҳамда 70 литр қадоқланмаган алкогол маҳсулоти ва 687 та акциз маркаси аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.
Мазкур цехда тайёрланган маҳсулотлар вилоятнинг Нарпай, Пахтачи туманлари ҳамда Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарга сотиб келинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter