Самарқанддаги ЙТҲда 14 ёшли қиз вафот этди
М-39 автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида «ВАЗ-2107» ва «Спарк» автомобиллари иштирокидаги ЙТҲда бир нафар фуқаро ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган расмий маълумотга кўра, «ВАЗ-2107» автомобили ҳайдовчиси йўлда қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилмоқчи бўлган. Шу пайтда «Спарк» автомашинасининг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчисининг 2010 йилда туғилган қизи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter