Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелидаги метро бекатида ёнғин юз берди

Сергелидаги метро бекатида ёнғин юз берди

Ижтимоий тармоқларда «Метрополитеннинг Ўзгариш бекатида ёнғин чиқди» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент метрополитени мазкур ҳодисани тасдиқлади. 

Жорий йилнинг 27 август санаси соат 19:28 лар атрофида Ўзгариш бекатининг контакт рельсидаги мавжуд қурилмалардан бирида қисқа туташув ҳолати содир бўлган ва бунинг натижасида ёнғин чиққан. Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ҳодимлари томонидан зудлик билан ўчирилган.

Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган. Ёнғин натижасида ҳеч кимга талофот етказилмаган.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг