Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Қозоғистонда ичида 42 ўзбекистонлик бўлган автобус қорда қолиб кетди

Шимолий Қозоғистонда ичида 42 ўзбекистонлик бўлган автобус қорда қолиб кетди

Фото:«Sputnik»

Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги (Қозоғистон) элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 27 январь куни ичида 52 нафар йўловчи, жумладан 42 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Шимолий Қозоғистон вилояти ҳудудида қорда қолиб кетган ва йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан эвакуация қилинган.

30 январь куни автобус маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этди.

Аномал об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида фавқулодда вазият режими жорий этилган, муҳим автотрассалар ёпилган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўришга чақирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг