Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган мансабдор жазоланди

Тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган мансабдор жазоланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шўъбасига «GG UNIVERSAL» МЧЖ раҳбари томонидан мурожаат келиб тушган.

Унда солиқ органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти бўйича қайта-қайта солиқ текширувлари ўтказилиб, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги маълум қилинган.

Мурожаатни ўрганишда, ҳақиқатдан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган даври бўйича қайта солиқ текшируви ўтказилиб, асоссиз равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувохномасининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги аниқланди ҳамда қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйган солиқ органи мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, мансабдор шахсга МЖтКнинг 2412-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 40 баравари (12 000 000 млн. сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Шунингдек, тадбиркорнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси тиклаб берилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг