Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тасқарани овлаганлар шахси аниқланди

Тасқарани овлаганлар шахси аниқланди

Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган тасқара овлангани ҳақида хабар берилганди.

Давлат экология қўмитаси маълум қилишича, дастлабки ўрганишларда фотосуратдаги фуқароларнинг шахси ва манзили аниқланган.

Андижон вилояти Хонобод шаҳри «Фозилмон» ва «А.Навоий» маҳалласида яшовчи А.С ва Р.Ф 2018 йилда Хонобод шаҳрининг «Хидиша» маҳалла жойлашган «Ғалабанинг эллик йиллиги» фермер хўжалиги ҳудудида тасқара қушини жонсиз ҳолатда ушлаб суратга тушган. 

«Ушбу фуқаролар айни пайтда чет элда бўлиб, улардан бири Р.Ф тез орада Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз», дейилади қўмита хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг