Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tico» фожиага сабаб бўлди

«Tico» фожиага сабаб бўлди

Фото: ИИВ

8 январь куни Фарғона шаҳри И.Каримов кўчасида «Tico» автомобили йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда М.А. исмли аёл тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш сўралади. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзлари ва бошқалар соғлиғига шикаст етказиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг