Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Олмаота самолётида нохуш ҳодиса юз берди

Тошкент-Олмаота самолётида нохуш ҳодиса юз берди

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота йўналишида учган самолётида нохуш ҳолат юз берди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик зонасига тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

Самолёт 16.45 да Олмаотага қўнди. Парвоз экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Учувчилар воқеа ҳақида аэропорт хизматларини хабардор қилган.

Воқеа ваколатли органлар томонидан текширилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг