Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

27 ноябрь куни соат 21:30 да Олмазор туманидаги Себзор ва Нурафшон кўчалари туташган чорраҳада 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси зарар кўрган. У шифохонага етказилиб, унинг ҳолати шифокорлар томонидан қониқарли деб топилган.
ЙТҲга жабр кўрган ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги сабаб бўлган: у светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермай ҳаракатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter