Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки тумани айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг икки тумани айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025 йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Бу ҳолат L-DOK-1 ва L-DOK-2 юқори кучланишли электр узатиш линияларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқ. Эскирган ҳаво тармоқлари замонавий кабел инфратузилмасига алмаштирилади.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари мавжуд коммуникация ва электр тармоқларининг жисмоний ва маънавий эскиргани сабабли зарур бўлмоқда. Мутахассислар тавсиясига кўра, бу жараён айнан баҳор фаслига — иссиқ об-ҳаво ва юқори юклама давридан аввалги даврга режалаштирилган.

Ишларнинг сифати, хавфсизлиги ва тезкорлигини таъминлаш, шунингдек ёз мавсумида фавқулодда узилишларнинг олдини олиш мақсадида 132 нафар ходими бўлган 6 та бригада, 39 та махсус техника ва 20 та техника сафарбар қилинади. Ушбу таъмирлаш ишларида 21 672 метр электр кабелини янгисига алмаштириш режа қилинган.

  • Олмазор туманида узилишлар қуйидаги маҳаллаларни қамраб олади:

«Аҳил», «Элпарвар», «Иброҳим ота», «Гулзор», «Қорасарой», «Олтинсой», «Мояриқ», «Мискин». Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги улгуржи ва хусусий истеъмолчи объектлар ҳам вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

  • Юнусобод туманида эса узилишлар:

«Астраобод», «Туркистон», «Минг чинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Ҳамкоробод», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Регистон», «Йўлариқ», «Уч қаҳрамон» маҳаллаларини қамраб олади.

Электр таъминотидаги узилишлар ҳар куни соат 08:00 дан 18:00 гача, яъни тармоқдаги энг паст юклама вақтларида амалга оширилади.

Поликлиника, мактаб, боғча каби ижтимоий соҳа муассасалари кўчма дизел генераторлари орқали барқарор электр энергияси билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг