Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ҳайдовчилари уришиб кетди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари уришиб кетди

Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ўрганиш ўтказган.

Унга кўра, воқеа 1 июнь куни Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси 31 ёшли Т.К., бошқа автобус ҳайдовчиси 43 ёшли А.У. ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г. ўртасида оғзаки жанжал юзага келган, шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан можаро тўхтатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг