Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 13 июн куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида уч машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2 русумли автомашина, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи А.З. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи П.Л. бошқарувидаги бўлган LADA русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг