Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди
![Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди](http://static.xabar.uz/crop/4/8/720_460_95_489031659.jpg)
Бугун, 13 июн куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида уч машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2 русумли автомашина, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи А.З. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи П.Л. бошқарувидаги бўлган LADA русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter