Ўзбекистонда бугун ҳам жазирама сақланиб қолади
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 35–40 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 43 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлиб, шарқдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 38–40 даража атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27–32 даражани ташкил этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter