Бугун Ўзбекистонда иссиқ кучайиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечга яқин Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, шимолий ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 метргача кучайиши ва айрим ҳудудларда чанг-тўзонли позёмка кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32–37 даража бўлади.
Тошкентда кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 35–37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25–30 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter