Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бетон устунга урилган «Лаcетти» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкентда бетон устунга урилган «Лаcетти» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 11 декабр куни тахминан соат 06:00 да Чилонзор тумани Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.

«Лаcетти» автомобилини ишончнома асосида бошқарган 1990 йилда туғилган Ш.П. бошқарувни йўқотиб, ёритувчи устуннинг бетон асосига тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг