Тошкентда ер силкиниши кузатилди

Бугун, 4 август куни Тошкент вақти билан 02:59 да (03.08.2020 йил, Гринвич бўйича 21:59 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 41,7 градус шимолий кенглик; 69,62 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 59 км шимолий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида фақат Тошкентда 3 балл атрофида кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter