Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кекса аёлни 50 минг «кўки»га туширганларга нисбатан жиноий иш очилди

Тошкентда кекса аёлни 50 минг «кўки»га туширганларга нисбатан жиноий иш очилди

Тошкет шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 6 июнь куни 39 ёшли муқаддам судланган Нурилла А. ва 46 ёшли Хасан Н.лар 74 ёшли Малика А.га ҳамкорликда бизнес қилишни ваъда қилиб, уй қурилиши учун пул кераклигини маълум қилишган.

«Қурувчиларга» ишонган аёл уларга жами 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни берган.

Аммо, Нурилло ва Хасан ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг