Тошкентда «новостройка» ёнмоқда. ФВВ баёноти

11 июль куни Тошкент шаҳар Миробод тумани, Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган.
Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган ва ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter