Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙҲТнинг иккинчи қурбони шахси аниқланмоқда

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙҲТнинг иккинчи қурбони шахси аниқланмоқда

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 18 июнь куни Шайхонтоҳур туманида «Камаз» юк машинаси йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилиши натижасида икки нафар фуқаро вафот этгани хабар қилинганди.

Тошкент шаҳар ИИББ юз берган ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот берди.

18 июнь куни тахминан соат 06.00 да Тошкент халқа автомобиль йўлидаги «Дилшод» кафесининг ёнида «КамАЗ» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 38 ёшли Мунис И. йўл четида турган реклама устунига тўқнашган. ЙТҲ натижасида автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи олинган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳодиса рўй берган вақтда реклам устуни ёнида тахминан 25-35 ёшли йигит бўлган, унинг шахси аниқланмоқда, ҳозирги маълумотларга кўра унинг исми Достон. У ЙТҲ жойида олган жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига етказилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.

ЙТҲ сабаби ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг