Тошкентда «тез ёрдам» машинаси ағдарилиб кетди

Кеча, 21 август куни тахминан соат 16.30 да Кичик халқа автомобиль йўлидаги Гулзор чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, «Тез ёрдам» автомобили ҳайдовчиси 53 ёшли Г.Б. светофорнинг тақиқловчи белгиси остида ҳаракатланиб, 40 ёшли Н.Н. бошқарувидаги «Spark» (давлат рақами 01 В 379 DB) русумли автомобил билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «тез ёрдам» машинаси ағдарилган, ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Шунингдек, «тез ёрдам»нинг 29 ёшли ҳамшира Х.А.га ҳам тан шикастлари етган.
«Spark» автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, «тез ёрдам» машинасининг махсус товуш ва ёруғлик сигналлари ёқилмаган бўлган.
Текширув давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter