Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда топганларга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган жиноятчи ушланди

Тошкентда топганларга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган жиноятчи ушланди

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочиб яширинган 3 нафар шахс – 40 ёшли Умаров Рустамжон Тўланбоевич, 34 ёшли Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович ҳамда 28 ёшли Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғлини қидирувга берган эди.

Қидирув эълон қилинганлар орасидан Р.Умаров ўша куннинг ўзидаёқ, Т.Паттаев эса 20 декабр куни ушланган.

Жорий йилнинг 23 декабрида пойтахт ИИББ ушбу жиноий гуруҳнинг 34 ёшли аъзоси А.Абдуллаевнинг қидирувида аҳолидан ёрдам сўраб, уни «топган ёки топишда кўмаклашганлар»га 40 млн сўм мукофот эълон қилди.

Айни пайтда ижимоий тармоқларда мазкур гуруҳдаги учинчи шахс – ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган Абдуллаев Акромжон Бахтиёровичнинг ҳам қўлга олингани акс этган фото ва видео тасвирлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг