Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ёнғинда икки кишининг жасади топилди

Тошкентдаги ёнғинда икки кишининг жасади топилди

5 декабр куни соат 20:03 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 6-даҳасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:33 да қуршаб олинган ва соат 20:40 да бартараф этилган, дейилади ФВБ хабарида.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 100 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида хонадондан 2 нафар фуқароларни куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг