Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Дубайга учган самолёт бортида авариявий ҳолат содир бўлди

Тошкентдан Дубайга учган самолёт бортида авариявий ҳолат содир бўлди

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолёти бортида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Новости Tashkentского неба» Telegram-канали хабар қилди.

Қайд этилишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8КН самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор «squawk 7700» сигналини берган. Бу бортда авариявий ҳолат юзага келганини англатади.

Экипаж белгиланган манзилга яқин бўлган Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 7:36 да мувафаққиятли қўндирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг