Тошкент марказий кўчаларида «доллар майдалаётганлар» қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Г., Г.Н. ва бошқалар жами 4 200 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 48 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 13,2 млн сўм, 35 АҚШ доллари ва 20 минг Қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter