Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Товламачилик сабаб қамалган ҳоким ёрдамчиси яна қўлга олинди

Товламачилик сабаб қамалган ҳоким ёрдамчиси яна қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Навоий вилояти, Хатирчи туманида истиқомат қилаётган 27 ёшли М.А 25 млн сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида Б.Т орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.Ига учрашган.

Ш.И эса М.Ага тавсиянома текинга берилмаслигини айтди. Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тезкор тадбир ташкил этилиб ҳоким ёрдамчиси М.Адан 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда далилий ашёлар билан қўлга олинди, дейилади вилоят ИИБ маълумотида.

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И ва кредит олувчиларни топиб унга элтувчи Б.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Энг ачинарлиси эса, айни кунда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.И бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб жазо муддатини ўтаган эди. Аммо, қилмишидан хулоса чиқармаган Ш.И яна бир бор қонун олдида жавоб беришга маҳкум бўлди, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг