Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элчи сохта экан...

Элчи сохта экан...

Фото: Уттар Прадеш полицияси / AP

Ҳиндистонда дипломатман деб, одамларни чув тушириб юрган шахс фош этилди.

The Guardian ёзишича, 47 ёшли Харшвардхан Жайн тўқима давлатлар — «Себорг» ва «Вестарктик» (Ғарбий Арктика) давлатлари маслаҳатчиси ёки элчиси сифатида ўзини таништириб, одамларни чет элда яхши маошли ишларга жойлайман деб алдаб келган.

Жайн Деҳли яқинидаги уйни ижрага олиб, худди элчихоналар каби жиҳозлаб, бир нечта давлатлар байроқларини осиб қўйган.

Тинтув ўтказилганида, у давлат раҳбарлари билан тушган сохта фотосуратлар ҳамда Ҳиндистон ТИВ ва яна қарийб 30 та мамлакатнинг қалбаки муҳрлари топилган.

Сохта элчининг қалбаки дипломатик рақамлар ўрнатилган тўртта автомобили ва 51,5 минг доллар пули мусодара қилинди.

Жайн чет элдаги сохта компаниялар орқали пул ювишда ҳам гумон қилиняпти. Унга ўзини бошқа шахс сифатида кўрсатиш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва сақлаш бўйича айблов эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг