Уч ҳудудда «долларчи»ларга қарши тезкор тадбир ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп ва Бувайда туман бўлимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда маълум бўлишича, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро Ф.Т.га 4 200 АҚШ долларини 48,4 млн сўмга, Бувайда туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.Т. 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 40,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б. ва Ш.Я. фуқаро Н.Я.дан 4 000 АҚШ долларини 45,7 млн сўм сотиб олишга келишиб, ушбу пулларни пластик картасига ўтказиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter