Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Улар куни кеча шу пайтда тирик эдилар» (видео)

«Улар куни кеча шу пайтда тирик эдилар» (видео)

Фото: «Tvc.ru»

Нью-Йоркда «Ида» тўфони оқибатида содир бўлган сув тошқини 9 кишининг умрига зомин бўлди, деди шаҳар мэри Билл де Блазио.

«Улар куни кеча шу пайтда тирик эдилар», — деди у брифингда.

Хабарларга кўра, циклон Нью-Йоркнинг бир қисмини сувга чўктирди, баъзи метро линияларида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Штат губернатори Кэти Хоккулнинг сўзларига кўра, мамлакат президенти Жо Байден табиий офатга қарши курашиш учун ҳар қандай ёрдам кўрсатишга ваъда берган.

Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг