Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси ҳалок бўлди

Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси ҳалок бўлди

Фото:«Хоразм Ўзсувтаъминот»

26 июн куни тахминан соат 20:00 ларда Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушган. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли мазкур станцияда техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилмагани оқибатида, бирламчи тахминларга кўра, иккаласи ҳам токсик газдан (сероводород) заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг