Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёнғиндан қочган илонлар, тириклайин ёнаётган қуёнлар: расмий муносабат билдирилди

Ёнғиндан қочган илонлар, тириклайин ёнаётган қуёнлар: расмий муносабат билдирилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» сунъий равишда ёқиб юборилиши оқибатида ёнғиндан қочган илонлар аҳолига яқин жойларда кўпайиб кетаётгани, қуёнлар ва қушлар тириклайин ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Давлат экология қўмитаси мазкур хабарга расмий муносабат билдириб ўтди.

Хабарга кўра, мазкур мурожаат Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Аниқланишича, 19 март куни «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» майдонининг 147,2 гектар майдонида ёнғин содир бўлган. Қаттиқ ёмғир ёғиши сабабли ёнғин ўша куннинг ўзида ўчган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят Ички ишлар бўлими томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг