Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

Террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли Азиза Собитова (исм фамилияси ўзгартирилган) интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти «жангари»ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшимча қилинишича, А.Собитова ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, интернет тармоғи орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

А.Собитовага нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг