Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

40 млн. сўм «откат» ёки ўхшамаган «операция»

40 млн. сўм «откат» ёки ўхшамаган «операция»

Фото: «Xabar.uz»

Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази иқтисодчиси Ш.Ю. 40 млн. сўм «откат» олаётганда қўлга тушди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати Департамент маълумотларига таяниб маълум қилди.

Унга кўра, Ш.Ю. қўшниси орқали «Н.Ф.М.» МЧЖ ҳисоб-рақамига (ҳимоя комбинезони учун) 175 млн. сўм ўтказиб бериш ҳамда шартномага нисбатан 900 дона ҳимоя комбинезонини кам топшириш эвазига 40 млн. сўмни «откат» сўраган. Ва пулларни олаётган пайтда ашёвий далил билан ушланган.

Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширувда марказнинг омбор мудири М.А. ва Ш.Ю.лар томонидан 39,8 млн сўмлик камомадга йўл қўйилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг