5 ойлик келинчакни зўрлашда гумон қилинаётганларнинг шахсига аниқлик киритилди
Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар бергандик.
Kun.uz прокуратурага таяниб мазкур жиноятни содир этишда қуйидаги шахслар гумон қилинаётганини маълум қилган:
М.О. 1990 йил 15 июнда Андижон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Қорақалпоқ маҳалласи Зармаржон кўчасида яшайди;
С.А. 1992 йил 2 июнда Андижон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Бобоғози маҳалласи Омадёр кўчасида яшайди;
М.А. 1984 йил 3 январь куни Андижон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, 3 нафар фарзанди бор, хайдовчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Айланпа МФЙ Айланпа кўчаси 96-уйда яшайди;
Ж.М. 1979 йил 7 декабрь куни Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Бобоғози МФЙ Тор кўчаси 13-уйда яшайди;
Ж.Х. 1985 йил 13 август куни Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, 4 нафар фарзанди бор, хайдовчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Айланпа МФЙ Айланпа кўчаси 48-уйда яшайди;
А.Б. 1990 йил 27 сентябрь куни Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи, муқаддам судланмаган, Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙ Ўтмишобод кўчаси 78-уйда яшайди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter