Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Мўминов иши судга оширилди

Абдуқодир Мўминов иши судга оширилди

Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича илк суд мажлиси 25 июл куни соат 15:00 да жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бошланади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а»  банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б», «в»  бандлари, 4-қисми «а»  банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, «Oynaga qarang»  МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 25 июль куни соат 15.00 да бошланиши белгиланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилади.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг