Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бахти Ташкентский»нинг акаси қидирувга берилди

«Бахти Ташкентский»нинг акаси қидирувга берилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда:

1)  1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович;

2)  1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович;

3)  1988 йилда туғилган Вапаев Феруз Мухамматсалаевич.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёҳуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг! Жиноят содир этган шахсларни яшириш жавобгарликка тортишга асос бўлади», дейилади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Бахти Ташкентский» лақаби билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаев декабр ойида қўлга олинганди. Кейинроқ унинг ўғли ҳам ушланганди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг