Бир гуруҳ мансабдорлар жазоланди
Пахта терим мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди. Бу ҳақда 13 октабр куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бош Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова маълум қилди.
Маълум қилинишича, Давлат меҳнат инспекцияси тажрибали ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда бугунги кунга қадар 10 мингдан ортиқ мониторинг тадбирлари ўтказилди.
«Инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 64 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали — 40 та, ижтимоий тармоқлар орқали — 23 та ҳамда 1та ёзма мурожаат келиб тушган.
Меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди, яъни 4 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 13 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 4 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, — деди Гулруҳ Ниязметова.
Қўшимча қилинишича, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 65 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.
Маълумот учун, амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ мажбурий меҳнат тақиқланган ҳамда унга йўл қўйган мансабдор шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter