Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарадан 746 минг долларни олиб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди

Чегарадан 746 минг долларни олиб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди

Фото: Чегара қўшинлари

24 октябрь куни Чуст тумани Ғова аҳоли пунктида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси орқали хорижий валютани ноқоқонуний равишда олиб ўтишга уринган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар қилди ДХХ Чегара қўшинлари маълумотига таяниб «Газета.uz».

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича ходимлари чегарачилар билан ҳамкорликда 746 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олди.

Мазкур ҳолат бўйича ДХХ органлари «қонунчилик доирасида чора кўрди», дея қайд этди Чегара қўшинлари вакили.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг