Чегарадош давлатлардан қанча миқдордаги товарларни олиб кириш мумкин?

«Қозоғистон Республикасига қариндошларимникига борганимда ўз эҳтиёжим учун қанча миқдордаги товарларни Ўзбекистонга олиб киришим мумкин?»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан Республикамиз ҳудудига товарларни божсиз олиб келиш бўйича нормалар белгиланган бўлиб, унга кўра чегарадош давлатлардан, яъни Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон Республикаларидан 10 АҚШ доллари миқдорида, чегарадош бўлмаган давлатлардан 1000 АҚШ доллари миқдорида ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш мумкин.
Мазкур меъёрлардан ортиқча миқдорда товарлар олиб кирилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ахборот канали хабар қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter